Мерганларимиз жаҳон кубогидаги иштирокини давом эттирмоқда
Ads

Германиянинг Мюнхен шаҳрида ўқ отиш спорт тури бўйича давом этаётган жаҳон кубоги сериясининг тўртинчи босқичида дунёнинг 84  та мамлакатидан 817 нафар спортчилар иштирок этишмоқда.

Биринчи кун ўтган саралаш баҳсларида 180 нафар сара мерганлар иккита гуруҳда ғолиблик учун курашга киришди. Ҳамюртимиз Сакина Мамедова 620,8 натижани қайд этиб 18-ўринни эгаллади.

26 май куни яна бир спортчимиз Вадим Скороваров ҳам пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича саралашда иштирокини бошласа, Сакина Мамедова кичик калибрли милтиқда 50 метр масофадаги (уч хил вазиятда тик, тиззалаб турган ва ётган ҳолда) ниошга ўқ отиш бўйича баҳсларда имкониятини синаб кўради.