Мерганларимиз Қозоғистондаги мусобақада иштирок этмоқдалар
Ads

Бугун Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида камондан отиш бўйича Шертай Амирбеков хотирасига бағишланган халқаро турнир старт олди. Баҳсларда Арманистон, Грузия, Тожикистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Туркманистон, Украина, Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистондан 180 нафардан зиёд спортчилар иштирок этишмоқда. Бу ҳақда МОҚ расмий сайти хабар бермоқда.

Турнирда юртимиз шарафини Шаҳбоз Ҳожибеков, Юнус Сармамбетов, Шоҳжаҳон Абдулҳамидов, Келдиёр Ҳасанов, Мафтуна Маҳмудова, Озодбек Унгалов, Шерзоджон Асадов, Севинчбек Абдурахмонов, Чен Яо Юй каби спортчилар ҳимоя қилмоқдалар. Ҳамюртларимиз турнирда мураббийлар Амет Умеров ҳамда Ирина Савинова қўл остида қатнашишмоқда.