Мерсисайд дербиси жанговар дуранг билан якунланди - 2:2 (видео)

Англия премьер-лигасининг 5-турида пешқадам “Эвертон” мусобақанинг амалдаги чемпиони ҳисобланган ҳамшаҳари “Ливерпуль”га қарши баҳс олиб борди.

Мерсисайд дербиси шиддатли ва голларга бой кечди. Якунда 2:2 ҳисобида дуранг қайд этилди. Мезбонлар сафида Майкл Кин (19') ва Доминик Кэлверт-Льюин (81'), меҳмонлар сафида Садио Мане (3') ва Муҳаммад Салоҳ (72') гол муаллифи бўлди.

Қуйида ушбу учрашувнинг қисқача видеошарҳини томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!