Мертенс Каванига етиб олди
"Наполи" форварди Дрис Мертенс кеча А Сериянинг 31-туридан ўрин олган "Женоа"га (1:1) қарши ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйди.
Эътиборлиси, 31 ёшли бельгиялик футболчи шу тариқа “Наполи” тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида Эдинсон Каванига етиб олди. Энди ушбу футболчилар ҳисобида 104тадан гол мавжуд.
Таъкидлаш керакки, Мертенс ва Кавани айни дамда неаполликлар тарихидаги тўпурарлар рўйхатида 4-ўринни эгаллаб турибди. Улардан олдинда фақатгина Аттила Саллустро (108), Диего Марадона (115) ва Марек Хамшиклар (121) бор.
Фикрлар