Мертенс қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди. У "Камп Ноу"га бора оладими?
"Наполи" форварди Дрис Мертенс Европа Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичида "Барселона" (1:1) га қарши баҳсда жароҳат олгани туфайли, жамоанинг навбатдаги учрашувларида ёрдам бера олмайди.
32 ёшли ҳужумчи Серхио Бускетс билан тўқнашиб, оёғидан жароҳат олганди.
Маълум бўлишича, бельгиялик футболчи 18 март куни бўлиб ўтадиган жавоб беллашувигача жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлади ва у ҳозирда 10 кун вақт мобайнида даволанади.
Маълумот учун, куни кеча бўлиб ўтган баҳсда Мертенс рақиб дарвозасини ишғол этиб, неаполликлар сафидаги 121-голини уришга эришди ва Марек Гамшик билан биргаликда жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Фикрлар