Мертенс учун харидорлар сони яна биттага кўпайди

"Наполи" ҳужумчиси Дрис Мертенс ёзда "Пари Сен-Жермен" футболчисига айланиши мумкин.

Италиялик машҳур журналист Жанлуки ди Марцио манбасига кўра, парижлик мутасаддилар футболчини текинга қўлга киритишни режалаштиришмоқда. Бунгача "Интер", "Монако", "Ливерпуль" ва "Атлетико" каби бир неча клублар 33 ёшли ҳужумчи хизматларига қизиқиш билдираётган эди.

Мертенснинг неаполликлар ўртасидаги шартнома жорий йил ёзида якунига етади, клуб айни дамда футболчи билан янги келишув борасида музокараларни тўхтатганича йўқ.

Жорий мавсумда бельгиялик футболчи А Серия клуби сафида 29 та ўйинда рақиблар дарвозасини 12 маротаба аниқ нишонга олган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)