Месси – “Барселона” исталган жамоани мағлуб этиши учун асосий сабаб

“Барселона”нинг собиқ ҳимоячиси Хавьер Маскерано бугун “Бавария”га қарши бўладиган ўйиндан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бавария” жуда яхши жамоа бор. Уларда жисмонан бақувват футболчилар кўп. Аммо бир ўйинда ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. “Барселона”да ҳаммаси жойида бўлишига ишонаман.

“Барселона” ўйинни назорат қилиши керак, чунки улар ўз ҳимоя чизиқларида қийналади. Агар улар вазиятни назорат қила олса, ҳаммаси индивидуал маҳоратга боғлиқ бўлиб қолади.

Месси – “Барселона” исталган жамоани мағлуб этиши учун асосий сабаб. Чемпионлар лигаси финалигача 2 та ўйин қолди ва у буни яхши билади.

“Наполи”га қарши ўйинда унинг хоҳиши қанчалик юқори эканини кўрдим. Бу унинг жамоадошларига ҳам таъсир қилади”, - дейди аргентиналик футболчи.

“Барселона” – “Бавария” учрашуви Тошкент вақти билан соат 00:00 да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!