Месси, Агуэро ва бошқалар. Футболчилар гўшт истеъмол қилмайдими?

SPORTS.uz сайёрамизнинг энг таниқли футболчиларининг кунлик рациони борасида фикр юритади.

Айрим футболчилар диетада

ronalduuuu

Вардига жамоадошларининг ҳаваси келиши аниқ. Сабаби, у ўйиндан сўнг пицца буюртма бериши мумкин. Эътиборлиси шундаки, Жейми ўз тезлигини йўқотиб қўймаслиги учун оғир жисмоний машқлардан озод қилинган. У бошқа футболчилар сингари ўз рационини тўлиқ назоратда ушлаб турмайди.

Роналду деярли 10 йилдан бери кучли диетада. Қаҳрамонимиз яқинда ўғлини шоколад ва газли ичимликлар истеъмол қилгани учун койиб берди. Бўлажак футболчи ўз соғлиғига бефарқ бўлмаслиги лозим. Португалияликнинг ўзи эса, ёғли таомлардан ўзини тияди. Бунинг ўрнига денгиз маҳсулотлари ва товуқ гўштини афзал кўради. Баъзан португалча қовурилган таомлар ҳам столда пайдо бўлиши мумкин, аммо Криш доимо олтин ўрталикни ушлаб туради.

Айрим диетологларнинг фикрича, футболчилар кўп ҳаракатда бўлгани боис калорияси катта бўлган таомларни истеъмол қилиши керак. Роналду гўштдан ўзини чеклаб қўймаган. Бу унга 36 ёшда ҳам А Серия тўпурари бўлишга тўсқинлик қилмаяпти. Месси эса, унинг тамомила акси.

Вегетарианлик урфга кирди

Бир неча йил аввал, Месси ўз кун тартибидан шоколад ва газли ичимликларни тўлиқ олиб ташлади. Ваҳоланки, 22-24 ёш даврида бу унинг энг севимли нарсаларидан бири эди. 25 ёшга чиққач, профессионал диетологлар билан ишлашни бошлади. Бу эса, тезда наф берди. Лео бир неча йиллардан бери мева ва сабзавотлардан тайёрланган таомларни истеъмол қилади. Гўштдан воз кечгани ҳақида ҳеч қандай расмий  маълумот йўқ. Шунчаки, у гўштни камроқ истеъмол қилмоқда, холос.

Аслида, футболчилар шифокорлар маслаҳат берганидагина ўз рационларини ўзгартиришга одатланган. Аргентиналик бошқа бир ҳужумчи – Кун Агуэро ҳам жароҳатдан тезроқ қутилиш учун 9 ой гўшт истеъмол қилмагани ҳақида фикр билдирган эди.

rkhokrokhtrh

Олимларнинг айтишича, футболчилар асосан 30 ёшдан кейин гўшт истеъмолини кескин камайтиради.

Танадаги ортиқча юкламалардан халос бўлиш ва жароҳатларни олдини олиш мақсадида спортчилар вегетарианга айланмоқда. Месси кўпроқ сув ичишни бошлади. Шунингдек, асосан балиқ ва турли дуккакли ўсимликлардан тайёрланган таомларга эътибор қаратди.

Футболчи гўшт ейиши керакми?

"Аризона" университети олимлари олиб борган тадқиқотлардан маълум бўлдики, спортчилар организми талаб қилган оқсил моддаларни етказиб берса бўлди. Уни қандай таомланиш йўли билан қабул қилишнинг аҳамияти йўқ. Асосийси, нормада етиб бориши.

Лео ўз жисмоний имкониятларини аъло даражада сақлаб туриш мақсадида профессионаллар билан ҳамкорлик қилиши ҳеч кимга сир эмас. Бир қарашда бу иш у қадар муҳим эмасдек кўриниши мумкин, аммо Эден Азар фонида Месси чинакам даҳодек кўринади. «Реал» футболчиси карантинда диета қилмагани учун сурункали жароҳат  орттириб олди. Ортиқча вазн пайдо бўлгач, бельгиялик арзимаган тўқнашувлар эвазига сафдан чиқишни бошлади. Олимларнинг маълум қилишича, асосийси организмга етарли моддаларни етказиб бериш. Роналду ва Месси икки хил услубдан фойдаланади. Шунга қарамай, 34-36 ёшда улар ҳам ўз даражасини ушлаб турибди. Энг муҳими, гўшт истеъмол қилиш ёки вегетарианликда эмас. Асосийси, калорияни тўғри тақсимлаш.

Гўштдан воз кечиб чемпион бўлишнинг имкони йўқ

ronaldu

Бугунги кунга келиб, веган ёки вегетарианлар орасида кўплаб чемпионларни учратишимиз мумкин. Европанинг кучли биринчиликларидаги деярли 80 фоиз футболчи ширин ва аччиқ егуликлардан тўлиқ воз кечган. Бундан 50 йил илгари гўшт емайдиган спортчи бор эканлигини ҳеч ким ишонмаган бўлар эди. Ҳозир эса, бу одатий тус олмоқда.

Футболчилар йилига миллионлаб евро маош оляпти. Бундай пулни қўлга киритиш учун кичик деталларга ҳам алоҳида эътибор қаратиш шарт. Ким ўз соғлиғига кўпроқ эътибор берса, унинг фаолиятида, албатта, ўсиш кузатилади. Алкаголдан тўлиқ воз кечиш ва ўз вақтида уйқуга ётиш сингари тўғри овқатланиш ҳам муҳим.

Бундан 30-40 йил илгари 30 ёшдан кейин бирорта футболчи 90 дақиқа тўп суришга қодир бўлмаган. Ҳозирги авлод эса, вақтни доғда қолдириш учун барча нарсага тайёр. Ишга профессионал ёндашиш ўз мевасини бермай қўймайди. Эрлинг Холанд ва Килиан Мбаппенинг жуда эрта футбол оламига кириб келиши бежиз эмас. Бу йигитлар ҳам ёш бўлишига қарамай, муқим режим остида ҳаёт кечиради. Шундай экан, янги авлод футболчиларидан 40 ёшда ҳам бемалол супер формада футбол намойиш этишларини кутишимиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!