Месси, Мбаппа ва Неймар ёнига яна бир супер юлдуз қўшилади

Бугунги кунда Европа футболида энг кучли ҳужум учлигига ПСЖ эга. Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе деярли ҳар бир учрашувда гол ва ассист қайд этмоқда.

Париж клуби раҳбарияти ҳужум чизиғини янада кучайтиришга қарор қилган. Энди улар жамоага “Атлетико”нинг энг қиммат ўйинчиси Жоау Феликсни олиб келмоқчи.

Calciomercato нашри 22 ёшли ҳужумкор футболчига бир неча катта клублар оғиз солаётгани, лекин улар орасида даъвогар ПСЖ эканини ёзмоқда.

Жоау Феликснинг ўзи Диего Симеоне унга етарлича эътибор қаратмаётганидан нолимоқда ва имкон бўлишига “Атлетико”дан қудратлироқ клублардан бирига ўтиб кетишни режалаштиряпти.

Эслатиб ўтамиз, “Атлетико” Федиксни “Бенфика”дан 126 миллион еврога трансфер қилганди. Унинг шартномаси 2026 йилнинг ярмигача тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!