Месси, Мбаппе ёки Неймар. Энг "ёмони" ким?
“Реал” ҳимоячиси Эдер Милитао қайси ҳужумкор футболчиларга қарши ўйнаш қийин экани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
- Охирги йилларда бир неча юқори савияли футболчиларга қарши ўйнадим. Булар Лионель Месси, Неймар, Килиан Мбаппе, Роберт Левандовски ҳамда Садио Мане каби ўйинчилар.
Улар орасидан энг зўри қайси эканини танлаш қийин. Лекин менимча, энг қийини Мбаппега қарши ўйнаш. Унинг қандай ҳаракат қилишини олдиндан билиб бўлмайди, - деди Эдер Милитао.
Милитао жорий мавсумда Испания чемпионатида 25 та учрашув ўтказди. 25 ёшли футболчи ҳимоячи бўлишига қарамай, бешта гол уришга муваффақ бўлган.
Унинг мадридликлар билан келишуви 2025 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар