Месси, Неймар ва Мбаппе бор жамоани бошқармас эдим!
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жаҳон футболи юлдузлари Лионель Месси, Неймар ва Килиан Мбаппе бирга ўйнаса, бу жамоани бошқармаслигини таъкидлади.
- Мен Месси, Неймар ва Мбаппе бирга ўйнаган жамоани бошқармас эдим. Агар бирор жамоа дунёнинг энг зўр юлдузлари эвазига ғолиб чиқадиган бўлса, ПСЖ Чемпионлар лигасида саккизта совринни қўлга киритарди. Клубда ҳозиргача бирорта соврин йўқ, - деди Луис Энрике.
54 ёшли испаниялик мутахассис ПСЖни 2023 йилнинг ёзидан бери бошқариб келмоқда.
Луис Энрике жамоани қабул қилиб олганида Лионель Месси “Интер Майами”га, Неймар “Ал-Ҳилол”га ўтиб кетган эди. Тажрибали мутахассис жамоанинг асосий юлдузи Килиан Мбаппе билан бир йил бирга ишлади ва мамлакат чемпионлигига эришди.
Фикрлар