Месси, Неймар ва Мбаппе ҳам менинг ўрнимни босолмайди!

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Милан” ҳужумчиси Златан Иброҳимович яна такаббурлигини намойиш қиляпти. Швециялик футболчи Франция чемпионатини ўзига муҳож, деб ҳисобламоқда.

Ҳозир Франция лигаси мен кетган давримдагидек эмас. У ерда муҳокамага арзирли ҳеч нарса қолмади.

- Франция менга муҳтож, менга эса Франция керак эмас. Ҳатто Лионель Месси, Неймар ва Мбаппенинг борлиги ҳам менинг ўрнимни босолмайди, - деди Златан Иброҳимович.

Злата Иброҳимович 2012-2016 йиллар давомида ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб, пойтахт клуби учун 133 та тўп киритган. Кейин машҳур ҳужумчи “Манчестер Юнайтед”га ўтиб кетганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!