Месси, Роналду ва Левандовскидан ҳам яхшироқ натижага эришаётган ҳужумчи ҳақида биласизми?
"Аталанта" ҳужумчиси Луис Муриэль А Серия жорий мавсумида ўзининг тўпурарлик қобилиятини намойиш этмоқда.
Football Italia нашри маълумотига кўра, ҳужумчи Лионель Месси, Криштиану Роналду ва Роберт Левандовскидан ҳам яхшироқ натижа қайд этмоқда.
У майдонда ўтказган 1075 дақиқа ичида 17 та гол киритишни уддалади. Бу дегани у ҳар 63 дақиқада рақиблар дарвозабонини доғда қолдирмоқда.
Таққослаш учун Месси Ла Лига доирасида киритган 22 та голи учун 2609 дақиқа сарфлаган, яъни Лео битта голини ўртача 118 дақиқада киритмоқда.
Бундеслига тўпурари Роберт Левандовски эса якунланган мавсумдаги 34 та голи учун 2761 дақиқа сарфлади, бу дегани польшали футболчи 81 дақиқа биттадан гол киритган.
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду киритган бир голи учун ўртача 92 дақиқа талаб қилинмоқда.
Фикрлар