Месси 11 дақиқада бир нечта рекорд ўрнатди
МЛСнинг сўнгги турида “Интер Майами” ўз майдонида”Нью-Инглэнд Революшн” жамоасини қабул қилиб, 6:2 ҳисобида зафар қучди.
Мезбонларнинг асосий юлдузи – Лионель Месси 58-дақиқада захирадан майдонга тушиб, 11 дақиқа ичида учта тўп киритди ва битта ассист муаллифи бўлди.
Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби майдонга тушиши билан жамоадоши Кремаскига голли пас узатди, ўзи эса 78, 81 ва 89-дақиқаларда рақиб дарвозасини ишғол қилди.
Лионель Месси АҚШ чемпионатида захирадан ўйинга қўшилиб, хет-трик қайд этган ва голли пас узатган биринчи ва ягона футболчи сифатида тарихий рекорд ўрнатди.
Бундан ташқари, Лионель Месси “Интер Майами”даги голлари сонини 33 тага етказиб олди. Шу тариқа аргентиналик футболчи клуб тарихидаги энг зўр тўпурарга айланди. Аввалги рекорд Леонардо Компанага тегишли бўлиб, бу ўйинчи рақиблар дарвозасини 32 маротаба ишғол қилган эди.
Фикрлар