Месси "Ал-Ҳилол" раҳбарияти билан қачон учрашиши маълум бўлди

ПСЖ клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Мессининг келажаги ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди.

Журналист Руди Галеттининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида хабар беришича, апрель ойи бошида аргентиналик юлдуз Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёднинг “Ал-Ҳилол” клуби раҳбарияти билан учрашади.

Месси яна бир футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг изидан бориб, Саудия Арабистонига кўчиб ўтиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ ёзган эдик.

Ҳар ҳолда Месси ҳозирча амалдаги клуби ҳисобланган ПСЖ билан янги шартнома имзолагани йўқ. Томонлар ўртасидаги келишув бир неча ойдан кейин, аниқроғи 2023 йилнинг ўрталарида тугайди.

Шунингдек, 35 ёшли аргентиналик футболчи “Барселона”га қайтиши ҳам мумкин. Аммо бунинг эҳтимоли жуда ҳам паст. Чунки Каталония клуби молиявий муаммолар гирдобига тушиб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!