Месси АҚШнинг ёқмаган томонларини айтди
Ёзда Европани тарк этиб, “Интер Майами”дан қўним топган Лионель Месси АҚШдаги ҳаётган кўникишда ўзини қийнаган омилларни тилга олди.
- Мослашиш жараёнида энг қийини тирбандликлар бўлди. Лекин Парижда ҳам шундай эди.
Бундан ташқари, иссиқ ва намликнинг юқорилигини айтиш мумкин. Бу ерда таътилда ҳордиқ чиқараётганларга бу ҳол ёқимли бўлиши мумкин.
Лекин спорт нуқтаи назаридан, машғулотлар ва ўйинларни инобатга олсак, бу одамни қийнайди. Айниқса, ёзда аҳвол янада мураккаблашади, - деди Лионель Месси.
Лионель Месси “Интер Майами” билан 2025 йилнинг ярмигача шартнома тузган. Аргентиналик юлдуз фубол оламида барча нуфузли совринларни қўлга киритган кам сонли ўйинчилардан ҳисобланади.
Фикрлар