Месси Аргентина терма жамоаси таркибини қайта шакллантиради

Аргентина миллий терма жамоаси бош мураббийи Лионель Скалони “Олтин тўп”нинг саккиз карра ғолиби Лионель Месси билан учрашадиган бўлди.

Устоз ва шогирд учрашув давомида Аргентина терма жамоаси халқаро майдонда юқори натижаларга эришиш учун таркиьда қандай ўзгаришларни амалга ошириш ҳақида ўзаро фикр алмашади.

Журналист Эстебан Эдулнинг хабар беришича, бу учрашув тез кунларда ташкил этилади.

Яқинда Лионель Скалони 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш турнири доирасида Бразилия терма жамоаси устидан қозонилган ғалабадан сўнг, терма жамоани топширишни ўйлаётганини маълум қилганди.

Бироқ тажрибали мутахассис фикридан қайтгани айтилмоқда. Энди у бор эътиборини амалдаги жаҳон чемпионларини яна янги марралар сари етаклашга тайёр ва бу борада Лионель Мессининг ёрдамига таянмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!