Месси Аргентина терма жамоасидаги фаолияти юзасидан якуний қарорга келди

  • 02 Jul 11:39
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг ўзининг Аргентина терма жамоасидаги фаолияти борасида якуний қарорга келди.

Tecno

Испан ОАВлари тарқатган хабарга кўра 31 ёшли футболчи халқаро фаолиятини давом эттиришга қарор қилган. Месси 2019 йил Бразилияда бўлиб ўтадиган 46-Америка Кубогида иштирок этишни режалаштирмоқда. Месси айнан келаси йил ушбу мусобақада зафар қучиб, терма жамоа сафида илк совринини ютишига ишонмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Аргентина терма жамоаси ЖЧ-2018нинг 1/8 финалида Францияга (4:3) имкониятни бой бериб мусобақа билан хайрлашган эди.

Comments

You must be logged in to commet!