Месси Аргентинага бормасин

Вақти келиб, Лионель Месси ҳам “Барселона” талабларига жавоб беролмай қолади.  Футболчининг ўзи фаолиятини биринчи жамоаси “Ньюэллс Олд Бойз”да якунлаш истагидалигини бир неча маротаба айтган.

Бироқ, Мессининг жияни – Бразилиянинг “Витория” клуби  ҳужумчиси Макси Бьянкукки Аргентина Месси учун хавфли эканини айтмоқда.

- Кўпчилик Леони испанларга ўхшатади, лекин у ҳақиқий аргентиналик. У доим таътилини шу ерда ўтказади ва Росариодан уйланган. Агар мамлакатимиз тинч ва хавфсиз бўлганида у фаолиятини ватанида якунларди. Бу вазият унинг танловига таъсир қилиши мумкин. Унинг “Ньюэллс Олд Бойз”га қайтиши қийин. Фарзандлари мактабга чиқиши керак. Шаҳар эса нотинч, - деди Макси.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)