Месси Австралияга қарши беллашувда "қора анъана"сига чек қўйди

ЖЧ-2022 нимчорак финалидан ўрин олган Аргентина - Австралия баҳси бўлиб ўтди. Унда "альбисилесте" 2:1 ҳисобида рақибидан устун келди. 

Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси ушбу беллашувда 1 та гол уришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб, Лео Жаҳон Чемпионатлари плей-оффидаги илк голини урди. 

Маълумот учун, 35 ёшли ҳужумчи ушбу Мундиалдаги учинчи голини урди ва Австралияга қарши ўйиннинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!