Месси бажарган ишни Мбаппе уддалай олмаяпти

Статистика мутахассислар Европа кучли бешлик чемпионатларининг энг зўр дриблинг усталари ҳаракатларини баҳолаб чиқди.

Унга кўра, ПСЖ ҳужумчиси Лионель Месси мавсум давомида энг кўп алдамчи ҳаракатларни муваффақиятли амалга ошира олган футболчи сифатида қайд этилди.

35 ёшли юлдуз шу пайтга қадар рақибларини 47 маротаба алдаб ўтган. Кучли учликдан бу ишни 37 маротаба уддалаган “Анже” вакили Уззедин Унахи ва 33 та алдамчи ҳаракатини ўтказа олган “Реал” ҳужумчиси Винисиус Жуниор эгаллади.

Қизиғи шундаки, дриблинги иш бермаган ўйинчилар рейтингида Винисиус Жуниор биринчи ўринда бормоқда. Бразилиялик юлдуз 51 та вазиятда рақибидан ўтолмаган. Шунингдек, ПСЖ вакили Килиан Мбаппе ҳам дриблинг борасида Мессидан анча дарс олиши керак. Франциялик форвард 50 марта рақибни алдаб ўтолмаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!