Месси “Барса”да қолса, бу икки футболчи кетади!
“Барселона” молиявий флэй-плей талаблари туфайли Лионель Месси билан янги битим тузишга қийналяпти. Каталонияликлар асосий юлдузини олиб қолиш учун турли вариантларни ўрганиб чиқмоқда.
Маълумотларга қараганда, Месси қолиши учун ҳимоячи Самюэль Умтити ва ярим ҳимоячи Миралем Пьянични сотиб юбориш варианти ҳам ишланмоқда. Агар вазият тақозо этса, каталонияликлар сардори учун яна бир неча футболчидан воз кечишга ҳам тайёрлиги айтилмоқда.
Клуб хўжайинлари бир гуруҳ футболчиларни сотиб юбориш орқали маош фондини фэйр-плей талабларига мос келадиган даражада қисқартиришга эришмоқчи.
Ҳозирги ҳолатда, каталонияликлар Мессига янги битим таклиф қила олмайди. Унинг хизмат ҳақи қўшилган тақдирда маош фонди клуб даромадининг 110 фоизи ташкил қилади ва бу молиявий фэйр-плейнинг бузилишга олиб келади.
Фикрлар