"Месси "Барселона" билан яна 2 йиллик шартнома имзолайди"

Бразилия ва "Барселона" афсонаси Ривалдо Лео Мессининг жорий мавсум давомида "Барселона" билан яна 2 йиллик битимга имзо чекишига ишонмоқда.

"Видаль ва Суарес клубни тарк этганидан сўнг, ОАВда Месси борасидаги хабарлар кўпайиб қолиши ҳайратланарли ҳолат эмас. Лекин мен ҳамон унинг шартномаси якунлангунча кўп нарсалар ўзгариб кетишига ишонаман. 

У тез орада янги дўстлар орттира бошлайди ва 2021 йилги сайловларни ҳам назардан қочирмаслигимиз зарур. 

Бартомеу ва Месси борасидаги вазият қандайлиги ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмасмиз. Келинг, яхшиси воқеалар ривожи қандай кечишини кузатамиз. Тахминимча, яна 2 мавсумлик шартнома имзоланади", - деди Ривалдо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!