Месси "Барселона" президентлиги учун овоз берди (ФОТО)

Бугун “Барселона”да президентлик сайлови бўлиб ўтмоқда. Ушбу лавозимга 3 та номзод – Жоан Лапорта, Виктор Фонт ва Тони Фрейш кураш олиб бормоқда.

Ҳозирги пайтга келиб клубнинг 9,78% аъзолари ушбу сайловда овоз берди. Овоз берувчиларнинг аксарияти ўз овозларини электрон почта орқали юбормоқда.

“Барселона”нинг айрим футболчилари ҳам овоз бериб улгурди. Жумладан Лионель Месси ҳам. Аргентиналик футболчи сайловга ўғли Тьяго билан бирга келди.

Маълумот учун, овоз бериш жараёнлари Тошкент вақти билан соат 01:00 га қадар давом этади.

зла_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!