Месси

Ranker клуби ўзининг расмий сайтида “Барселона” клубининг барча даврлардаги энг яхши футболчисини аниқлаш бўйича сўровнома ўтказди.

Унга кўра, энг кўп овозни 1982-1984 йилларда “кўк-анор ранглилар” шарафини ҳимоя қилган Диего Марадона тўплади.

Кутилмаганда, Лионель Месси иккинчи ўринда қайд этилди. Кучли учликни эса ҳозирда Парагвай қамоқхонасида жазо ўтаётган Роналдиньо (2003-2008) якунлаб берди.

Мухлислар, шунингдек, Йохан Кройф (1973-1978), Андрес Иньеста (2002-2018), Хави (1998-2015), Пуйоль (1999-2014), Роналдо (1996-1997), Даниэль Алвеш (2008-2016) ва Луис Суарес (2014-ҳ.в.) каби футболчиларни ҳам эътироф этишди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)