Месси "Барселона"га яна бир муҳим совринни совға қилди
Аргентиналик футбол юлдузи Лионель Месси ўзининг саккизинчи “Олтин тўп”ини “Барселона” музейига совға қилди.
Лео ушбу совринни ўтган йилнинг октябрь ойида "Интер Майами" футболчиси сифатида қабул қилиб олган эди.
Журналист Микель Блазкеснинг сўзларига кўра, Месси мукофотни шу ерда сақланаётган 7 та “Олтин тўп”ига қўшимча равишда “Барселона” музейига топширга қарор қилган.
Маълумот учун, Месси 2003 йилдан 2021 йилгача "Барселона" шарафини ҳимоя қилган. 2016 йилда Каталония клуби музейида аргентиналик ҳужумчига бағишланган алоҳида бўлим очилган.
Фикрлар