Месси: Бахтсиз бўлсам-да, жамоада қолишга мажбурман
"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси келажаги борасида баёнот берди.
Аргентиналик форвард Каталонияда тўп тепишни давом эттиришини айтиб ўтди.
"Мен ўзимни бахтли ҳис қилмадим ва шунинг учун кетишни хоҳладим. Буни амалга ошириш учун йўл қўйишмади ва суд ишлари бошланмасидан, жамоада қолишга мажбурман. Бартомеу бошқарувидаги "Барселона" фалокатга учради", - деди Месси.
Август ойининг охирларида Месси "Барселона"ни тарк этиб, "Манчестер Сити"га ўтишни истаётгани маълум бўлганди.
Аммо Каталония клуби раҳбари футболчини 700 млн евродан камига қўйиб юборишни рад этди.
Кейинчалик, Хорхе Месси ва Бартомеу ўртасида кечган музокарадан сўнг, Месси жамоада қолишга қарор қилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Фикрлар