Месси бўлса, ўзига!
Лионель Месси ўйнаётган “Интер Майами” Лигалар кубоги мусобақасининг 1/16 финалида “Орландо” устидан 3:1 ҳисобида зафар қучган эди.
Рақиб жамоа бош мураббийи Оскар Парехо учрашувни бошқарган ҳакамлар бригадасини кескин танқид қилди.
- Бу ўйин эмас, цирк бўлди. Лионель Мессига иккинчи сариқ карточка кўрсатилиши шарт эди. Месси бўлса, ўзига. Ҳакамнинг кўпгина қарорлари, хусусан, пенальти белгиланиши кулгили бўлди. Биз бундан ҳайрон бўлдик, лекин ўзимизни қўлга олишга ҳаракат қилди. Бу баҳсда бўлиши керак бўлмаган вазиятлар юзага келди, - деди Оскар Парехо.
Лионель Месси учрашувда дубдь қайт этиб, жамоасининг ғалабасини таъминлади.
Фикрлар