Месси бор сирни очади!
Лионель Месси яқин орада сукунатни бузиб, нега “Барселона”дан кетаётгани ҳақида клуб мухлисларига бор гапни айтишга қарор қилди.
Айни пайтда мухлислар Мессини Каталонияда қолишини сўраб, Бартомеу бошлиқ клуб раҳбарларини истеъфога чиқишини талаб қилмоқда.
Аслида аргентиналик ҳужумчи анчадан буён клубнинг бошқарув сиёсатидан норози бўлиб келаётган эди. Чемпионлар лигасида “Бавария”дан учралган шармандали мағлубият, шундан кейин ҳам Бартомеунинг истеъфога чиқмагани унинг сабр косасига охирги томчи бўлди.
Месси ўша аламли мағлубиятдан сўнг жамоани тарк этишга қарор қилган бўлса-да, мухлислар бироз ўзига келиб олиши учун кетишини бир неча кундан кейин эълон қилди.
Фикрлар