Месси бошчилигидаги "Интер Майами" чемпионга айланди

"Интер Майами" Америка Миллатлар Лигаси финалида "Нэшвилл"га қарши майдонга тушиб, пенальтиларда зафар қучди. 

Дастлаб, Месси 23-дақиқада ажойиб голи билан ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада Пикаулть жавоб голини урди. Ўйин пенальтилар сериясигача давом этди. Унда майамиликлар 10:9 ҳисобида зафар қучди. 

Шу тариқа, Месси фаолиятидаги 44-совринни қўлга киритиб, тарихга кирди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!