Месси Бразилияга қарши ўйинда ҳам иштирок этмайди
Ads

Аргентина терма жамоа бош мураббийи Лионель Скалони “Барселона” форварди Лионель Месси яқинлашиб келаётган октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинларида иштирок этмаслигини айтди.

“Месси билан гаплашдим. Менимча у Аргентина терма жамоасига келмаса керак”, - дейди Скалони.

Маълумот учун, “альбасетлар” дастлаб 11 октябрь куни Ироқ терма жамоасига қарши баҳс юритишса, орадан 5 кун ўтиб, яъни 16 октябрь куни Бразилияга қарши майдонга тушишади.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018даги муваффақиятсизликдан сўнг 31 ёшли футболчи терма жамоадаги фаолиятида бироз танаффус қилиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.