Месси бу ҳақиқатни билади!

Аргентина терма жамоаси ҳужумкор футболчиси Леонардо Паредес ПСЖдаги ўзи билан бирга ўйнаган жамоадоши Лионель Месси ҳақида фикр билдирди.

- Биз учун Лионель Месси ўзини яхши ва бахтиёр ҳис қилиши жуда муҳим. Лео олдимиздаги мундиал ўзи учун охирги жаҳон чемпионати бўлиши мумкин эканини жуда яхши билади. Шунинг учун бор эътиборини шу мусобақага қаратган. Унда ғолиб чиқиш ёқимли бўларди, - деди Леонардо Паредес.

Аргентина терма жамоаси Қатарда бўладиган жаҳон чемпионатида Саудия Арабистони, Мексика ва Польша билан бирга гуруҳдан жой олган.

Месси ўтган йили ёзда терма жамоаси билан бирга илк маротаба Америка кубогида биринчи ўринни эгаллади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!