Месси: "Бу хотира мен билан абадий қолади"
Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси ўзининг еттинчи "Олтин тўп"и ҳақида гапирди. 36 ёшли футболчи 2021 йилда мазкур совринни қўлга киритган эди.
“Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб эътироф бўлди. Сўнгги "Олтин тўп"ни Аргентина билан муҳим муваффақиятга эришганимиздан сўнг, (Америка кубогида ғалаба қозонганимдан) кейин олдим. Бу мен билан қоладиган абадий хотира”, - деди Месси "beIN Sports"нашрига берган интервьюсида.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2023 йилда ҳам “Олтин тўп”га номзодлар орасида асосий фаворити ҳисобланади. Ўтган йилнинг охирида Лео Аргентина терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлди.
Фикрлар