Месси Чемпионлар лигасининг ҳафта футболчиси деб топилди

Хабарингиз бор жорий ҳафта УЕФА Чемпионлар лигасининг 1/8 финал босқичи жавоб баҳслари бўлиб ўтди.

Анъанавий тарзда ташкилот расмий сайтида мусобақанинг ушбу ҳафтадаги энг яхши футболчисини аниқлаш учун сўровнома ўтказилди. Сўровнома иштирокчиларининг 79 фоизи "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига овоз беришди. Қолган даъвогарларни сезиларли тарзда ортда қолдирган аргентиналик футболчи шу тариқа ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига сазовор бўлди.

Овоз бериш натижаларига кўра "Севилья" ҳужумчиси Виссам Бен Йеддер 11%, "Бавария" форварди Томас Мюллер 6% ва "Рома" аъзоси Эдин Жеко 3% овоз тўплади.

Эслатиб ўтамиз, Месси "Челси"га (3:0) қарши жавоб баҳсида дубль қайд этиш билан бирга жамоасининг яна бир голига ассистентлик қилишга ҳам муваффақ бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!