Месси дубль қайд этган учрашувда "Интер Майами" ғалаба қозонди

"Интер Майами" Лига кубоги 1/16 финали доирасида “Орландо Сити”га қарши ўйнади. Учрашув 3:1 ҳисобида "Интер Майами"нинг ғалабаси билан якунланди.

Лионель Месси ва Серхио Бускетс тўлиқ ўйнади, Жорди Альба 63-дақиқада захирадан майдонга тушиб, "Интер Майами" сафида дебют қилди. Ўйин бошланиши кучли ёмғир туфайли 1,5 соатга қолдирилди.

Голларга 1:0 - Месси (7), 1:1 - Араухо (17), 2:1 - Мартинес (50, пен.), 3:1 - Месси (71) муаллифлик қилди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!