Месси: ЕЧЛда ғалаба қозонишимиз учун бизга Гризманн керак
Ads

“Барселона” клуби хужумчиси Лионель Месси жамоанинг трансферлар сиёсати ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Жамоага қайси футболчиларни олиб келиш лозим?

- Мен жамоанинг трансфер сиёсатига аралашмайман. Бу иш билан шуғулланувчи инсонлар клубда мавжуд.

Ўтган мавсум ажойиб ўтди десам хато қилмаган бўламан. “Рома”дан мағлуб бўлганимиз эса бизни лол қолдирди.

Гризманн “Барса”га керакми?

Гризманнинг трансфери жамоанинг ёзги трансфер бозорида асосий мақсадими йўқ-ми, менга номаълум. Бироқ, ЕЧЛда ғалаба қозонишимиз учун, биз энг кучли футболчиларни жамоага олиб келишимиз даркор, Гризманн эса энг зўрлардан биридир.

Агарда клуб Гризманн билан шартнома имзоласа бу ажойиб ҳодиса бўлади. Бу раҳбарият ва мураббийга боғлиқ, - деди Месси sport.es нашрига берган интервьюсида.