Месси: Энди “Барса”га қийин бўлади...

ПСЖ таркибига қўшилган Лионель Месси  собиқ жамоаси “Барселона”нинг чемпионлик учун курашдаги имкониятлари ҳақида ўз муносабатини билдирди.

- Менимча, “Барселона” ва “Реал”га чемпионликни қўлга киритиш қийин бўлади. Бироқ, бир неча йилдан кейин улар яна кучаяди ва испан футболига катта юлдузларни қайтаради.

Аслида, Ла Лигада энг муҳим омил бу жамоалар. “Барселона” ва “Реал” ҳамон Чемпионлар лигасида. Улар қаторига “Севилья”, “Валенсия”, “Атлетико”ни ҳам қўшиш мумкин. Бу жамоалардан мунтазам ўйинчилар кетади. Лекин улар Чемпионлар лигасида ўйнайверади. Чунки Ла Лига ҳамон кучли, - деди Лионель Месси.

Ўтган мавсумда “Барса” ҳам, “Реал” ҳам чемпионлик учун етарли даражада кураша олмади ва бош совринни “Атлетико” илиб кетди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию