Месси энди ёлғиз яшайди (фото)
Аргентина терма жамоаси юлдузи Лионель Месси жаҳон чемпионати вақтида Қатар пойтахти Доҳадаги меҳмонхонада ёлғиз яшайдиган бўлди.
Бу ҳолат 35 ёшли юлдузнинг катта турнирлардаги иштироки мобайнида илк маротаба пўй берди. Аргентина терма жамоаси йирик мусобақаларда қатнашган пайтда Месси ҳар доим Серхио Агуэро билан бир хонада яшаган.
Маълумки, Агуэро юрагидаги муаммо туфайли футболчилик фаолиятини кутилганидан эрта якунлади.
Доимий ҳамроҳи футболдан кетганидан бери Месси ёлғиз яшашга қарор қилди.
Эслатиб ўтамиз, Месси 2010 йилги жаҳон чемпионатида Хуан Себастьян Верон билан бирга турган. Кейинки иккита мундиалда Агуэрони танлаган.
Фикрлар