Месси энг ёмон кўрган футболчиси кимлигини айтди

“Интер Майами” ва Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси узоқ йиллик фаолияти давомида энг ёмон кўрган рақиби Серхио Рамос бўлганини айтди.

- Серхио Рамос билан ўзаро тўқнашувларимиз кўп бўлган, бир неча бор қаттиқ тортишганмиз. Рамос – мени жаҳлимни энг кўп чиқарган ўйинчи.

Ҳа, кейинчалик бир жамоада ёнма-ён тўп тепдик. Лекин ундан аввал “эл-класико”ларда доимо бир биримизга қарши турганмиз. Ўша учрашувда босим жуда кучли бўларди, - деди Лионель Месси.

“Барселона” ва “Реал” сардорлари кейинчалик икки мавсум давомида “Пари Сен-Жермен”да бирга ўйнади.

Ҳозир Месси АҚШ чемпионатининг энг зўр ўйинчиси ҳисобланма, Серхио Рамос ўзига жамоа топа олмай овора бўлиб юрибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!