Месси энг ёмон ўйинчи!

Футболга сунъий интеллектни тадбиқ этиш билан шуғулланадиган Olocip халқаро компанияси Лионель Мессининг ўйинини таҳлил қилиб чиқди.

Мазкур компаниянинг далолат беришича, аргентиналик юлдуз фаолияти давомидаги энг ёмон мавсумини ўтказаётган экан.

Таҳлилдан олинган натижалар Лионель Месси голли вазиятлардан фойдаланиш бўйича жуда паст кўрсаткичларни қайд этаётганини аниқлади. Франция чемпионатида фақатгина “Ренн” ҳужумчиси Гаэтан Лаборд Мессидан паст натижа кўрсатган.

Аргентиналик футбол юлдузи жорий мавсумда Франция чемпионатида 17 та ўйинда қатнашиб, рақиблар дарвозасини атиги икки марта ишғол қилди холос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!