Месси энг зўр соврини қайси эканини айтди

Лионель Месси узоқ йиллик фаолияти давомида қўлда киритган совринларидан энг муҳимлари қайси эканини санади.

- “Олтин тўп” – энг яхши эътирофлардан. Лекин менга барча совринларни ютиш насиб қилган. Европа Чемпионлар лигаси, миллий чемпионатлар, Америка кубоги, жаҳон чемпионати энг муҳим совринларимдан ҳисобланади.

Кейин индивидуал совринлар келади, уларни олиш ҳам ёқимли жараён, - деди Лионель Месси.

Аргентиналик юлдуз фаолияти давомида мавсумнинг энг яхши ўйинчисига бериладиган “Олтин тўп” совринини энг кўп – етти маротаба қўлга киритган. Бу гал ҳам Месси ушбу нуфузли совринга асосий даъвогарлар рўйхатидан ўрин олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!