
Месси Европа топ-5 чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айланиб олди
Бундан роппа-роса 5 йил муқаддам, яъни 2014 йилнинг 22 ноябрь куни “Барселона” форварди Лионель Месси Испания Ла Лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.
Ўшанда Мессининг голлари сони 252 тага етганди. Шундан сўнг ҳам у тўхташни истамади ва яна 174 та гол уришга эришди.
Эътиборлиси, Месси Европанинг топ-5 чемпионатлари тарихидаги энг яхши тўпурарга айлани олди. Унинг ҳисобида ҳозирса 426 та гол мавжуд.
Маълумот учун, Мессининг ортида Роберт Левандовски (138), Луис Суарес (137) ва Харри Кейнлар (126) боришмоқда.
Фикрлар