Месси фақат бир жамоа билан музокара қиляпти

ПСЖ ҳужумчиси Лионель Мессининг амалдаги шартномаси якунланиб бормоқда. Шу боис, аргентиналик юлдуз фаолиятини қайси жамоада давом эттириши кун тартибидаги энг қизиқ масалалардан бирига айланди.

Ole нашрининг маълум қилишича, жаҳон чемпиони фаолиятини Европада давом эттиришни истайди.

Шунинг учун ҳам Месси айни пайтда фақат ПСЖ билан музокара олиб бормоқда. Парижликлар унга бир йиллик битим берган.

Шундан келиб чиқиб, Лионель Мессини кутаётган “Интер Майами” бу трансферга фақат 2024 йилнинг ёзида – Америка кубоги мусобақасидан кейин умид қилиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!