Месси футболдан кейин нима иш қилмоқчилигини айтди

“Интер Майами” ҳужумчиси Лионель Месси профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин нималар билан шуғулланмоқчи эканини айтди.

- Фаолиятимни якунлаганимдан кейин нималар билан шуғулланиш ҳақида чуқур ўйламаганман. Чунки буни истамайман.

Ҳозир қилаётган ишларимдан баҳра оляпман. Мен Европани тарк этиб, муҳим қадам ташладим. Лекин энди кейинги қадам ҳақида ўйлашни ҳохламайман. Асосий истагим фақат футбол ўйнаш ва ўзим яхши кўрган иш билан шуғулланиш имконига эга эканимдан бахтиёрман.

Фаолиятимни тугатсам нима қиламан? Аниқ билмайман, лекин футбол билан алоқадор иш қиламан. Менга болалар билан ишлаш, мураббийлик қилиш, спорт директори бўлиш ёқади. Лекин қай биридан бошлашни ҳали аниқлаб олганим йўқ, - деди Лионель Месси.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!