
Месси голини нега машҳур спортчига бағишлади?
МЛС навбатдаги турида Лионель Месси ўйнаётган “Интер Майами” ўз майдонида “Филадельфия Юнайтед” жамоасини қабул қилиб, катта қийинчилик билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Учрашув қаҳрамони аргентиналик юлдузнинг ўзи бўлди. 55-дақиқада майдонга тушган Месси орадан икки дақиқа ўтиб, жамоасининг иккинчи голига муаллифлик қилди ва айнан мана шу аниқ зарба жамоа ғалабасини таъминлади.
Месси голни нишонлаш чоғида майдонда теннис ҳаракатларини амалга оширди. Бу бежиз эмас, албатта. Саккиз карра “Олтин тўп” соҳиби бу тақлид нишонлаш орқали голини сербиялик машҳур теннисчи Новак Жоковичга бағишлади.
Маълумки, бу учрашув олдидан Лионель Месси Майамидаги нуфузли теннис турнирига бориб, Новак Жокович ва Григор Дмитров ўртасидаги ярим финал учрашвини томоша қилган ва сербиялик ракетка устаси билан учрашган эди.
Фикрлар