Месси ҳам коронавирусга қарши кураш учун хайрия қилди

"Барселона" сардори Лионель Месси коронавирусга қарши курашишга ўз ҳиссасини қўшди.

Аргентиналик форвард Каталониядаги коронавирусни ўрганувчи "Hospital Clinic" шифохонасига 1 млн евро хайрия қилди.

"Қўллаб-қувватлагани учун Леога раҳмат айтамиз," - дейилди шифохона хабарида.

Шу қаторда, Месси аргентинадаги бир қатор шифохоналарга ҳам хайрия ишларини амалга оширган.

Маълумот учун, Испанияда COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар сони 40 мингга яқинлашган ва 2800 нафар инсон вафот этган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)