Месси ҳеч қачон бунақа аҳволга тушмаган

Жаҳон чемпиони Лионель Месси ҳам “Интер Майами”нинг МЛС плей-оффига чиқишига ёрдам бера олмади.

“Интер-Майами” ўз уйида ўтказилган учрашувда шарқий минтақа етакчиси “Цинциннати”га 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди ва плей-оффда қатнашиш имкониятидан маҳрум бўлди.

Бунгача тўртта ўйинда қатнашмаган Лионель Месси иккинчи бўлимда – 55-дақиқада захирадан майдонга тушди.

Чемпионатнинг бу босқичи якунланишига икки тур қолган паллада “Интер Майами” 9-ўринга кўтарилиш имкониятини қўлдан чиқарди.

- Месси жароҳатдан энди қутилди, ўйин римтини йўқотиб ўйган. Кейинги  пайтда жуда кам ўйнади, шунинг учун уни 35 дақиқа ўйнатдим, - деди “Интер Майами” бош мураббийи Харардо Мартино.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!