Месси Иньестадан ўзиб кетди ва Хавига яқинлашиб олди
Ads

Хабарингиз бор кеча "Барселона" форварди Лионель Месси "Манчестер Юнайтед"га (3:1) қарши баҳсда ўз номига дубль расмийлаштириб қўйди.

Бу эса 31 ёшли аргентиналик футболчи учун Чемпионлар лигасидаги 133-ўйин бўлди. Шу тариқа у “кўк-анор ранглилар” сафида ЕЧЛда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатида Андрес Иньестадан ўзиб кетди ва 2-ўринга кўтарилиб олди.

Маълумот учун, “Барселона” сафида Чемпионлар лигасида энг кўп ўйинда майдонга тушган футболчи бу Хави ҳисобланади. Айни дамда Қатарда тўп сураётган футболчи ҳисобида 154та ўйин бор.