Месси Иньестани ортда қолдирди ва Хавига яқинлашиб олди
“Барселона” ҳужумчиси Лионель Месси бугун “Эспаньол”га (2:0) қарши бсда дубль қайд этди ва жамоасига ғалаба келтирди.
Эътиборлиси, ушбу учрашув 31 ёшли аргентиналик футболчи учун каталонияликлар сафидаги юбилей 675-ўйин бўлди. У бу борада собиқ жамоадоши Андрес Иньестадан (674) ўзиб кетди ва иккинчи ўринга кўтарилиб олди.
Таъкидлаш керакки, “Барселона” тарихида энг кўп ўйин ўтказган футболчи бу Хави ҳисобланади. Унинг ҳисобида 767та ўйин бор.
Эслатиб ўтамиз, Месси “Барселона” сафида 2004 йилдан буён тўп суриб келмоқда.
Фикрлар