Месси жаҳон футболида ҳеч ким эришмаган натижани қайд этди
“Интер Майами” АҚШ ва Мексика жамоалари иштирокида ўтказилган Лигалар кубоги финалида “Нешвилл” футболчиларини мағлубиятга учратиб, бош соврин соҳибига айланди.
Ҳал қилувчи беллашувнинг асосий вақтида 1:1 ҳисобида дуранг қайд этилди. Учрашувнинг асосий юлдузи Лионель Месси жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди.
Аргентиналик юлдуз пенальтилар сериясида ҳам нуқтадан аниқ зарба бериб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.
Лионель Месси фаолиятидаги 44-совринига эга бўлди. Бу кўрсаткич бўйича Лео жаҳон рекордини ўрнатди.
Таъкидлаш жоизки, 36 ёшли футболчи ўзи иштирок этган деярли барча турнирларда ғолиб чиққан. Мессига фақатгина Франция кубогини қўлга киритиш насиб қилмаган холос.
Фикрлар